Омбудсман котибияти вакили: «Олдин ахлоқ тузатиш колонияларида юзаки назорат олиб борар эдик»
Марказий сайлов комиссияси Халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клуб сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда суд-ҳуқуқ соҳасидаги ўзгаришлар муҳокама қилиняпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллик (Омбудсман) котибияти вакили Саидбек Азимовнинг Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ мутасаддилари, ҳуқуқшунослар, экспертлар иштирок этаётган тадбирда айтишича, бугунги кунда ҳеч қандай тўсиқларсиз колониялардаги тартиб текширилмоқда.
“Олдин ахлоқ тузатиш колонияларида юзаки назорат олиб борар эдик. Бугунги кунга келиб ҳеч қандай тўсиқларсиз колониялардаги тартибни текширмоқдамиз.
Бу йил Омбудсманда қийноқларни олдини олиш бўйича механизм ишлаб чиқилди. Бу борада ҳозир 300га яқин мониторинг олиб бордик. Биз ҳозир огоҳлантиришсиз ҳам, ҳеч қандай қаршиликсиз колонияларнинг хоҳлаган жойига кириб ўз ишимизни олиб боряпмиз”, - деди у.
Мавзуга оид
14:09 / 31.08.2024
Озодликдан маҳрум этиш жойларида “Омбудсман қутилари” ўрнатилади
20:44 / 16.08.2024
“Бу мамлакат болалари тақдири учун муҳим қонун бўлади” – болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова
09:10 / 19.07.2024
Ўзбекистонда омбудсман ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
13:00 / 28.03.2024