Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳнат вазири: Ўзбекистон ЕОИИга қўшилгандан кейин патент тўлови бекор бўлади
Сенатнинг йигирма бешинчи ялпи мажлиси арафасида Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасида ўтказилган йиғилишда сенаторлар Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилган тақдирда меҳнат мигрантларининг Россия Федерацияси ҳудудида меҳнат қилгани учун ундириладиган патент тўловининг бекор бўлиш ё бўлмаслиги билан қизиқишди.
Қўмита йиғилишида Халқаро меҳнат ташкилотининг Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги конвенцияси ижро этилиши юзасидан ахборот берган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Ўзбекистон ЕОИИга қўшилган тақдирда патент тўлови бекор бўлишини маълум қилди.
«Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилгандан кейин патент тўлови бекор бўлади. Иттифоққа аъзо давлатларнинг фуқаролари тенг ҳуқуқли бўлиб қолади», дея Нозим Ҳусановнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Аввалроқ сенатор Одилжон Иминовнинг Kun.uz мухбирига берган интервьюсида Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлса, ўзбекистонлик мигрантлар ҳаёти қулайлашиши, меҳнат муҳожирларига бўлган муносабатда ижобий ўзгаришлар пайдо бўлишини айтган эди. Айрим экспертлар ЕОИИга кириш учун мигрантлар баҳона бўлаётганини таъкидлайди. Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқи масалаларида биринчи навбатда миллий манфаатларга таянишини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
16:48 / 29.05.2026
Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг 5 устувор йўналишини санади
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
08:52 / 02.04.2026