Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВ Туркияда Ўзбекистон фуқароси банклардан бирининг филиалига ҳужум қилганини тасдиқлади
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароси Ж.О.нинг 2019 йил 17 декабрь куни Анталия шаҳридаги банклардан бирининг филиалига ҳужум қилгани ва икки нафар техник ходимни гаровга олгани тўғрисида қатор ОАВда тарқалган ахборотни тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, кейинчалик у ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таслим бўлган.
Ҳозирда Ж.О.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, 18 декабрь куни Анталия Жиноят ишлари бўйича судида суд жараёни бошланди. Адвокатларнинг айбланувчи билан учрашишига рухсат берилди, бироқ у консуллик ёрдами олишдан воз кечди.
Элчихона Консуллик бўлими вазиятни назоратга олган ва Туркиянинг тегишли органлари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди.
Консуллик ҳуқуқий департаменти Туркия, Болгария, Ироқ, Руминия ва ЖАР ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига зарур вазиятларда мамлакатнинг Анқара шаҳридаги элчихонасига (тел.: +90 312-441-17-46, +90 312-441-38-71/72) ёки Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига (тел.: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
19:03 / 16.12.2024
Маҳалла банкирлари фаолияти йўлга қўйилади
10:41 / 30.11.2024
Банкдаги танишлари орқали тадбиркорга 10 млрд сўм ажратиб беришини айтган шахслар ушланди
08:51 / 29.11.2024