Ўзбекистон | 13:30 / 20.12.2019
13011
2 дақиқада ўқилади

«Оппозиция жамиятнинг палагидан, аста-секин, табиий ўсиб келиши керак». Содиқ Сафоев мухолифат партиялар ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Зарафшон» зали Media hall’ида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мунозара клубининг навбатдаги тадбири бўлиб ўтмоқда.

«Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» мавзусидаги тадбирда соҳадаги асосий ўзгаришлар, сайловолди ташвиқотини якунлаш, сайловга тайёргарлик, парламентаризмни ривожлантириш истиқболлари, парламент дипломатияси каби масалалар юзасидан фикр алмашилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев тадбир давомида мухолифат партиялари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Наҳотки, сиз бугун Ўзбекистонда кучайиб келаётган оппозицияни, яъни, оппозицион сиёсий дунёқарашларни кўрмаяпсиз? 

Биринчи навбатда, бугун ОАВда кўтарилаётган масалалар бизнинг жамиятимизда плюрализм... бу оппозициянинг биринчи қадами, пайдо бўлаётганидан биринчи далолат. 

Иккинчиси, сиёсий партиялар ўртасида 29та дебатлар бўлиб ўтди. Кўриб турибманки, партиялар нафақат бир-бирининг дастурини, балки ҳукуматни ҳам танқид қиляпти. Бу ҳам туғилиб келаётган оппозициянинг кўринишларидан бири. 

Ва ниҳоят, охиргиси сифатида шуни айтмоқчиманки, ҳеч қачон мухолифат, оппозиция сунъий равишда, кимдир томонидан туза олмайди. Сиз оппозицияни тузишни кимдан кутяпсиз? Ҳукумат ўзига ўзи оппозицияни тузиши керакми? 

Оппозиция жамиятнинг палагидан, ўзи, аста-секин, табиий ўсиб келиши керак. Бу сиёсий онгга, сиёсий муҳитга ва энг муҳими, қонун муҳитга боғлиқдир. Бизнинг, мана бу сиёсатчиларнинг авлодининг асосий миссиямиз, мен ўйлайманки, шундай бир муҳитни яратиш керакки, жамиятнинг ўзидан оппозиция туғилиб, кучайиб ва қонуний ўз ролини топа билиши керак», - деди Содиқ Сафоев. 

Мавзуга оид