Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда юз берган ЙТҲ оқибатида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланди
Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими 2019 йил 20 декабрь куни Рязан вилояти (Россия) ҳудудидаги М-5 трассасида KIA ва Captiva автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги ҳақидаги ОАВ хабарини тасдиқлади.
Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳодиса натижасида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси жабрланган ва «Шиловск» марказий касалхонасига ётқизилган.
Элчихона вазиятни назоратга олгани айтилади.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатиб ўтишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026