Олмаота - Тошкент йўлида 80 киши эвакуация қилинди
Жорий йилнинг 22 декабр кунига ўтар кечаси Олмаота - Тошкент - Термиз трассасида йўловчи автобуси ва бир нечта автомобиллар йўловчилари эвакуация қилинди.
«Казавтожол» давлат корхонаси матбуот хизмати хабарига кўра, улар об-ҳаво шароити ёмонлашгани туфайли ҳаракатланишни тўхтатишга мажбур бўлишган.
Шу билан бирга, йўловчи автобуси йўлдан чиқиб кетгани айтилмоқда.
Йўлдан фойдаланиш бўйича участкалар ходимлари томонидан йўловчи автобусида бўлган 36 киши ва енгил автомобиллардан 44 киши Туркистон вилояти Шакпак бобо қишлоғига эвакуация қилинди.
«Республика аҳамиятидаги автомобиль йўлларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида, ноқулай об-ҳаво шароитида Ақтўбе, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Туркистон вилоятларида вақтинча чекловлар жорий этилди», - дейилади матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
12:51 / 12.11.2024
Харкив областида мажбурий эвакуация эълон қилинди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024