Олий Мажлис Сенатининг йигирма бешинчи ялпи мажлисида “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланган эди. Давлат раҳбари мазкур Қонунни имзолади.

Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Курмановнинг ёзишича, Қонунда инвестициялар белгиланган мақсадга кўра капитал, молиявий ва ижтимоий турларга бўлинади.

Инвестицияларни амалга ошириш шакллари қуйидагилардан иборат:

юридик шахсларни ташкил этиш ёки уларнинг устав фондларида (устав капиталларида) улушли тарзда, шу жумладан мол-мулк ва акциялар олиш йўли билан иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикасида резидентлари томонидан эмитентланган қимматли қоғозларни, жумладан қарз мажбуриятларини олиш;

концессияларни олиш, шу жумладан табиий ресурсларни қидириш, ўзлаштириш, қазиб олиш ёки улардан фойдаланишга доир концессияларни олиш, шунингдек маҳсулот тақсимотига оид битимларда иштирок этиш;

мулк ҳуқуқи, шу жумладан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ, муаллифлик ҳуқуқлари, патентлар, товар белгилари, фойдали моделлар, саноат намуналари, фирма номлари ва ноу-хау, ишчанлик обрўси (гудвилл), шунингдек савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларини улар жойлашган ер билан биргаликда олиш;

ер участкаларига эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан ижара асосида эгалик қилиш ва фойдаланиш) ҳамда бошқа табиий ресурсларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини олиш.

Қонунда инвестиция фаолиятининг объектлари ва субъектлари батафсил ёритиб ўтилган, шунингдек, ҳужжатда инвесторнинг, инвестиция фаолияти иштирокчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, инвестиция фаолияти субъектларининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамланган.

Соҳа қонун ҳужжатларининг инвестор учун ноқулай ўзгаришларига қарши кафолатлари янада мустаҳкамланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвестициялаш шартларини ёмонлаштирса, инвестиция киритган санада амалда бўлган қонун ҳужжатлари инвесторларга нисбатан ўша санадан бошлаб ўн йил мобайнида қўлланилиши белгилаб ўтилган.

Инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш:

имтиёзлар ва преференциялар қўллаш;