Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадуро Колумбия президентини Венесуэланинг душмани деб атади
Венесуэла президенти Николас Мадуро Колумбия президенти Иван Дукени Венесуэланинг миллий душмани деб атади. Мадуронинг таъкидлашича, Венесуэладаги вазиятни издан чиқаришга барча уринишлар ортида расмий Богота турибди.
Мадуро бундай баёнот билан Каракасда ҳарбийлар олдида чиқди. У ҳарбийларни ва Колумбия билан чегарадош штатлардаги халқ мудофаа кучларини огоҳ ва шай бўлишга чақирган.
Бир ҳафта аввал Венесуэлада мухолифат мамлакат жанубидаги ҳарбий базага ҳужум содир этган. Бунинг оқибатида бир ҳарбий ҳалок бўлган. Кейинроқ мамлакат ахборот ва коммуникациялар вазири Хорхе Родригес ҳужумни содир этганлар Колумбиядаги машғулот лагерларида тайёргарликдан ўтганларини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026
Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1700 нафардан ошди
09:37 / 29.06.2026