16:06 / 13.01.2020
0
30148

Табиий газ ҳисоблагичларини алмаштириш учун пул тўланмайди — ДХА

Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича нималарни биласиз?

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси табиий газни ҳисобга олиш ускунасини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича эслатма берди.

«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга илова қилинган «Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти»ги мувофиқ ҳисобга олиш ускуналарини қиёслаш даврийлиги жисмоний шахслар учун — 8 йил, юридик шахслар учун — 4 йилни ташкил этади.

Регламентга кўра, Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун жисмоний шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади.

Шунингдек, Табиий газни ҳисобга олиш ускунасини таъмирлаш ёки янгисига алмаштиришга доир сарф-харажатлар ҳудудий газ таъминоти ташкилотлари томонидан қопланади деб белгиланган.

Бироқ, истеъмолчилардан ҳисоблагич ускуналарини янгисига алмаштириш учун пул ундириш ҳолатлари аниқланмоқда. Мазкур ҳолатлар юзасидан Давлат хизматлари агентлигининг 11-48 ишонч рақамига мурожаат қилиш мумкин», дейилади Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси матбуот хизмати эслатмасида.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top