Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда биометрик маълумотларни йиғиш қурилмалари сони 20тага етди
Самарқандда вилоят ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг жойлардаги ходимлари иштирокида ўқув семинар ўтказилди.
Семинарда ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи, полковник Улуғбек Муҳамедов тизимда 2019 йилда амалга оширилган ишлар, шунингдек, жорий йилда аҳолига хизмат кўрсатишда қулайликларни ошириш масалаларига тўхталди.
Вазирлик вакили биометрик паспортлар учун аҳолидан маълумот қабул қилиш жараёнларида улар учун замон талабларига мос шароитларни яратиш, ҳар бир фуқаро билан хушмуомала бўлиш, тизимда ортиқча сарсонгарчилик, қоғозбозликлар ўрнига инновацион электрон тизимларни йўлга қўйиш лойиҳалари ишлаб чиқилаётганлиги тўғрисида тўхталди.
Аҳоли сони ва талаблардан келиб чиққан ҳолда Оқдарё, Жомбой ҳамда Нуробод туманлари миграция хизматларига қўшимча 3та хорижга чиқиш биометрик маълумотларни йиғиш қурилмалари ўрнатилди. Самарқанд вилояти бўйича жами бундай қурилмалар сони 20тага етди.
Мавзуга оид
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026
Самарқандда ноқонуний олтин ажратиб олиш фаолиятига чек қўйилди
15:09 / 04.04.2026