Ўзбекистонда қозоғистонлик беморлар учун мўлжалланган 8 млн тенгелик инсулин мусодара қилинди - Қозоғистон ОАВ
Ўзбекистонда Қозоғистон инсулинининг тарқалиши ҳолатлари давом этмоқда. Чимкент прокуратураси хабар беришича, қўшни мамлакатда қарийб 8 миллион тенгелик 90 дона шприц-ручка ва препаратлар мусодара қилинган. Бу ҳақда Astana TV маълумот берди.
Чимкентлик прокурорларнинг маълумотларига кўра, қўшни мамлакатда қарийб 8 миллион тенгелик (21,2 минг доллар) 90 дона шприц-ручка ва препаратлар мусодара этилган.
Ушбу дориларни диабетга чалинган қозоғистонлик фуқаролар бепул олиши керак бўлгани айтилади. Аммо улар қандайдир йўл билан Тошкентдаги дорихоналарда пайдо бўлган. Чимкент, Туркистон, Қизилўрда ва Жамбил вилоятлари тиббий ташкилотлари ўзлаштириш ҳамда ноқонуний сотишда гумонланмоқда.
Мусодара қилинган тиббий буюмлар дастлаб айнан шу ерларга етказилган. Мутахассислар буни инсулин помпаларидаги серияларни синчковлик билан ўргангандан сўнг аниқладилар. Шунингдек, тергов давомида маълум бўлишича, Қозоғистондан бошқа дорилар ҳам қўшни республикага сотилган. Бундай контрабандага чимкентлик ҳамшира ҳам алоқадор бўлган.
Ушбу иш бўйича тергов бир йилдан бери давом этмоқда. Ҳозирда у билан Қозоғистон иқтисодий тергов департаменти ходимлари билан шуғулланмоқда. Ўзбекистонда қозоқ инсулинининг «сизиб чиқиши» ҳақида бир йил олдин маълум бўлди. Республика дорихоналарида қозоқ тилидаги маркировкага эга шприц-ручкалар улгуржи нархдан паст нархда берилган. Ундан бироз олдин эса Қозоғистоннинг баъзи ҳудудларидаги беморлар ушбу дори таъминотида узилишлар мавжудлиги ҳақида шикоят қилишган.
Мавзуга оид
15:30
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024