Жамият | 15:50 / 22.01.2020
10175
1 дақиқада ўқилади
Вестминстер университети ёнидаги боғда содир бўлган ёнғин ҳақида расмий маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент халқаро Вестминстер университетида ёнғин содир бўлгани акс этган видео тарқалди.
Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушган маълумотга кўра, 21 январь куни соат 20:27да Миробод тумани “Минг Ўрик” маҳалласи, А.Темур шоҳ кўчасида жойлашган “Болажон” боғида ёнғин содир бўлган.
Қайд этилишича, мазкур боғ Тошкент халқаро Вестминстер университети ёнида жойлашган.
Воқеа юзасидан туман ёнғин-қутқарув белгиланган манзилга соат 20:32да етиб борган. Ёнғин соат 20:42 да ўчирилган. Аниқланишича, боғдаги эски ошхона ички қисмининг 5 кв.м майдони ёнган.
Юзага келган ёнғин сабаблари аниқланмоқда, дейилади ФВВ хабарида.
Мавзуга оид
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
16:00 / 11.11.2024
Хавотир билан бошланган хайрли иш – Фарғонадаги мактаб олма боғидан яхшигина даромад оляпти
12:07 / 09.11.2024
Хоразмда мевага кира бошлаган интенсив боғ бузиб ташланди
15:37 / 07.11.2024