Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилади
2020 йилда таълим соҳасида амалга оширилиши зарур бўлган долзарб масалалар, белгиланган мақсадли кўрсаткичлар ва ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича режалаштирилган ишларнинг «йўл харитаси» тасдиқланди.
Унга кўра, олий таълим муассаларига ўқишга кириш учун белгиланган имтиёзларга эга талабгорларни давлат қабул параметрларидан ташқари ўринларга қабул қилиш механизмини жорий этиш ҳам назарда тутилмоқда.
Бунинг учун 2020 йил 15 февралгача ОТМларга ўқишга кириш учун бериладиган имтиёзлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ДТМ, тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан қайта кўриб чиқилади.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тоифага кўра имтиҳонларда (касбий, ижодий ёки тест синовлари) иштирок этиши бўйича таклифлар 15 мартгача тайёрланади ва 15 мартгача уларнинг иштирок этиш тартиби ишлаб чиқилади.
Ишлаб чиқилган таклифлар Вазирлар Маҳкамасига 1 майга қадар тақдим этилади.
Мавзуга оид
20:59 / 22.08.2025
Олийгоҳ ва лицейларда дарслар қачон бошланиши маълум қилинди
18:02 / 17.04.2024
Хусусий олий таълим: тижорий манфаат ва сифатли таълим мувозанати қандай топилади?
09:30 / 09.06.2023
Ногиронлиги бор шахслар ОТМга киришда қандай имтиёзларга эга?
11:44 / 02.06.2023