Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
6 ёшли болаларни мактабга мажбурий тайёрлаш тизимига ўтилмоқда
Ўзбекистонда болалар бир йиллик мактабга тайёрлов тизимида ўқитилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.
Мактабгача таълим вазири ўринбосари Мақсуджон Йўлдошевнинг айтишича, ҳозир республика бўйича 6 ёшли болаларнинг 68 фоизи боғчага боряпти.
«Режамиз бўйича, йил охирига қадар 85 фоиз болани мактабга тайёрлаш курсларига жалб қилишимиз керак. Бунинг учун 100 мингга яқин 6 ёшли болани қамраб олиш юзасидан аниқ режаларимиз бор», – деди Йўлдошев 29 январь куни Халқаро-пресс клуб сессиясида.

Вазир ўринбосарига кўра, ҳозир давлат боғчаларига болалар 3 ёшдан, давлат-хусусий шерикчилиги асосида очилган боғчаларда 2 ёшдан, хусусий боғчаларда 1 ёшдан қабул қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий этиш учун бюджетдан 130 миллиард сўм ажратилишини айтганди.
Маълумот учун, 2020 йил июнидан кучга кирадиган «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги қонунга асосан, давлат ҳар бир боланинг умумий ўрта таълим ташкилотига ўқишга киришидан бир йил олдин давлат мактабгача таълим ташкилотларида умумий ўрта таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтишга бўлган ҳуқуқини кафолатлайди.
Мавзуга оид
19:24 / 07.04.2026
Тошкент вилоятида болани ухламагани учун ҳақоратлаб, урган тарбиячи ишдан бўшатилди
12:58 / 13.03.2026
Мактабгача таълимда ишловчи педагоглар учун дуал таълим йўлга қўйилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
10:11 / 06.02.2026