Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ҳамширани калтаклаб, ҳушидан кетказганларга жиноий иш очилди
Фарғона шаҳридаги оилавий поликлиникада тиббиёт ходимларига тажовуз қилганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
«Суд-тиббий экспертиза бюросининг жорий йил 29 январдаги 340-сонли хулосасига кўра, ҳамшира М.Маъмуровада бурун суягининг ёпиқ синиши, бош мия чайқалиши, бўйин соҳасида шилинма, ўнг кўз-қовоқларида қонталаш каби тан жароҳатлари аниқланган.
Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси маълумотларига қараганда, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.А.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида кўрсатилган қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш жинояти аломатлари мавжудлиги сабабли, унга нисбатан ушбу модда билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
28 январь куни Фарғона шаҳридаги 2-оилавий поликлиникада бемор ва унинг онаси тиббиёт ходимлари Машҳура Тожиматова ва Матлюба Маъмуровага тан жароҳати етказишгани, поликлиника маъмурияти дарҳол тез тиббий ёрдам бўлимига, воқеа ҳақида профилактика инспекторига хабар беришгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:49 / 23.01.2026
Фарғона водийсидаги кучли қор сабаб бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
12:24 / 20.01.2026
Фарғонада Captiva дара йўлида ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
16:25 / 17.01.2026