Спорт | 00:33 / 30.01.2020
11511
2 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналдудан рекорд: футболчи Instagram’да 200 млн обуначига эга биринчи инсон бўлди

Фото: Instagram/Cristiano

Португалия терма жамоаси ва Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Instagram тармоғида 200 млн обуначига эга бўлган дунёдаги биринчи инсон бўлди.

"Қойил-эй, 200 млн. Менга ҳар куни бу саёҳатда ҳамроҳлик қилаётган барчага раҳмат”, деб изоҳ берган Роналдунинг ўзи бу натижасига.

Instagram’да Роналдудан кўпроқ обуначига фақат ижтимоий тармоқнинг ўзи эга – 330 млн обуначи.

Ижтимоий тармоқда энг кўп обуначиларга эга фойдаланувчилар учлигига Роналдудан ташқари, америкалик қўшиқчи Ариана Гранде (173 млн) ва актёр Дуэйн Жонсон (170 млн) киради.

Шунингдек, интернет қидирув тизимларидаги таянч сўзларни ўрганувчи SEMRush’га кўра, Роналду бошқа футболчиларга нисбатан кўпроқ қидирилади. Бир ойда ўртача у ҳақида 870500 марта сўров амалга оширилади.

Аввалроқ Роналду 2019 йилда Instagram’да энг кўп пул топган киши бўлгани, у йил давомида ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали 38,2 млн фунт стерлинг ишлаб топгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид