Жаҳон | 13:38 / 30.01.2020
15777
2 дақиқада ўқилади

Кучли шамол АҚШ ва Мексика чегарасидаги «Трамп девори»нинг бир қисмини ағдариб юборди

АҚШ ва Мексика чегарасида қурилаётган деворнинг бир қисми кучли шамол натижасида ағдарилиб тушди, деб хабар берди The Guardian нашри.

Чегарачиларнинг маълумот беришича, шамол девор бўлакларини Мексика томонга учириб кетган.

"Яхшиямки, Мексика ҳукумати зудлик билан чора кўрди ва яқин-атрофдаги кўчада йўл ҳаракатини тўхтатди", - деди чегара хизмати вакили Карлос Питонес.

Питонеснинг сўзларига кўра, девор бўлаклари йиғиб олинган ва жойига қайтарилган.

Ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида Мексика билан чегарада девор қурилиши Дональд Трампнинг 2016 йилдаги сайловолди курашларида берган ваъдаларидан бири эди. Аввалига бетон девор қурилиши режалаштирилганди, аммо кейинроқ Трамп пўлатдан тўсиқ қурилишига розилик берди.

Мавзуга оид