Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева жамоат фондида иш бошлади
ОАВ ва блогерларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган янги жамоат фондининг Васийлик кенгаши тузилди. АОКАнинг собиқ директори Комил Алламжонов Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосарига айланди.
2020 йил 31 январь куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муассислари йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда Жамоат фонди Васийлик кенгаши таркиби шакллантирилди.
Жамоат фонди уставига биноан қабул қилинган қарорга кўра, Комил Алламжонов Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси, Саида Мирзиёева унинг ўринбосари этиб сайланган.
Маълумот учун, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий мақсади оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш ҳамда журналист ва блогерларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмак бериш, мамлакатда сўз эркинлигини мустаҳкамлашда жамоатчилик институтининг ролини ошириш, Ўзбекистоннинг халқаро имижини янада яхшилашга кўмаклашиш ва бошқалар ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева 29 январь куни Президент администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарлигидан кетганди.
Мавзуга оид
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
18:49 / 04.06.2026