Помпео: АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегия ишлаб чиқмоқда
АҚШ Давлат котиби президент Шавкат Мирзиёевнинг олий даражадаги ташрифи тарихий аҳамият касб этгани, Ўзбекистонда сўнгги йилларда фуқаролик жамиятини ислоҳ қилиш, мажбурий меҳнатга барҳам бериш, сўз ва диний эркинлик соҳаларида ижобий натижаларга эришилганини қайд этди ва буни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
АҚШ Ўзбекистон ва Aфғонистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун бир миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатади. Бу ҳақда AҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашувдан кейин айтиб ўтди.
«Бугунги мулоқот якуни бўйича айтишим мумкинки, ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам изчил давом этади. Истагимиз Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнига Америка бизнеси вакиллари ҳам муносиб ҳиссасини қўшсин, янги иш ўринлари яратилсин. Биз Ўзбекистонда молия ва солиқ тизимида давом этаётган ислоҳотларга техник ёрдам кўрсатишга тайёрмиз. Учрашувда хавфсизлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Бу ўринда Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларини олқишлаймиз», дея қайд этди Майкл Помпео.
АҚШ Давлат котиби AҚШ Ўзбекистон билан Aфғонистон ўртасидаги савдо алоқаларини ривожлантириш учун бир миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.
У АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг минтақа бўйича саъй-ҳаракатларига ҳам тўхталди. Унинг билдиришича, АҚШ Марказий Осиё бўйича янги стратегия ишлаб чиққан.
«Айни пайтда Тошкентда ўтадиган «Марказий Осиё – АҚШ» шаклидаги вазирлар учрашувини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Ҳамкорликнинг ушбу шакли терроризмга қарши курашиш, минтақавий, энергетик муаммоларни ҳал қилиш имконини беради», деди Помпео.
Ўз навбатида, Майкл Помпео Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича Ўзбекистон ташаббусларини алоҳида қайд этди.
«Ўзбекистон қўшни мамлакат сифатида Афғонистонда тинчликка эришиш бўйича изчил саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Биз буни юқори баҳолаймиз», деган у.
Бугун куннинг иккинчи ярмида «Марказий Осиё – АҚШ» («C5+1») шаклидаги вазирлар учрашувини ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
11:10 / 14.08.2024
Абдулазиз Комилов: «Қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслигига эришиш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналиши»
15:50 / 20.01.2024
Абдулазиз Комилов Брюсселда ЕК раҳбарининг бош маслаҳатчиси билан учрашди
12:52 / 20.01.2024