Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда шифокор калтакланди
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида юз берган жанжал видеоси тарқалди. Унда 25-30 ёш атрофидаги йигит катта ёшли шифокорни калтаклаётгани акс этган.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, видеодаги мазкур ҳодиса 6 февраль куни соат 10:30ларда содир бўлган.
«22 ёшли А.К Чуст туманида жойлашган 46-сонли оилавий поликлиникада бўла туриб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, поликлиникада бўлим мудири лавозимида ишловчи 59 ёшли Х.Л. билан ўзаро гап талашиб, унинг юзига қўли билан уриб, юз ва бурун қисмига тан жароҳати етказган», дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:59 / 28.04.2026
Наманганда банк ходими тезкор тадбирда қўлга олинди
10:58 / 25.04.2026
Наманган бир ой давомида энг кўп гул экиш бўйича рекорд ўрнатмоқчи
19:59 / 24.04.2026
Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари қамалди
23:34 / 07.04.2026