Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий ҳафтада Қозоғистон томони илтимоси билан Россия ва Ўзбекистоннинг махсус самолётларида Хитойнинг Ухань шаҳридан Қозоғистоннинг 8 фуқароси эвакуация қилинганди. Улардан 5 нафари Тошкентда, қолган 3 нафари Тюменда 2 ҳафта давомида шифокорлар назоратида бўлади. 

Таъкидланишича, томонлар Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлигининг тезкор маркази орқали доимий алоқада бўлишга ва ахборот алмашинувни қўллаб-қувватлашга келишиб олишган. 

Жумладан, икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари Тошкентда икки ҳафта карантинда бўладиган 5 қозоғистонликнинг ҳолати мониторингини ўтказиб туришади.