Вазирлар Маҳкамасининг “Нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ягона давлат тизими тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Ҳужжат билан қуйидагилар:

Индивидуал нурланиш дозаларининг ягона давлат ҳисоби ва назорат тизими тўғрисида низом;

Ходимнинг шахсий нурланишини ҳисобга олиш картаси;

Индивидуал дозиметрик назорат натижалари баён шакли;

Ходимнинг индивидуал нурланиш дозасини рўйхатга олиш журнал шакли тасдиқланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил давомида давлат тиббий-дозиметрик регистри юритилишини ташкил этади.

Вазирликлар ва идоралар ҳамда идоравий мулкчилик шаклидан қатъий назар, фаолияти давомида ионлаштирувчи нурланиш манбаларидан фойдаланувчи корхона, ташкилот ва муассасаларда 2020 йил якунига қадар нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ташкил этилсин ҳамда белгиланган тартибда нурланиш олишнинг индивидуал дозаларини назорат қилиш ва ҳисобга олиш ҳудудий марказларига маълумотни бериб борилишини таъминлайди.

Индивидуал нурланиш дозаларининг ягона давлат ҳисоби ва назорат тизими тўғрисидаги низомга кўра, ягона тизим радиациявий ҳолатни мониторинг қилиш бўйича ягона давлат автоматлаштирилган тизими (РҲМҚБЯДАТ) доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг лаборатория комплекси радиология лабораторияси базасида ташкил қилинади. Айрим радиациявий дозаларнинг ҳисоби ва мониторинги радиацион вазиятни мониторинг қилишнинг якуний бўғини бўлиб, аxборот таъминоти ва ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан аҳолининг радиациявий xавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни асослашга хизмат қилади.

Ягона тизимни яратиш фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

радиациявий xавфсизлик соҳасидаги қоида ва меъёрларга риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;

радиациявий вазиятнинг ўзгариши муносабати билан нурланиш xавфсизлигини таъминлаш учун таъсир қилиш даражасини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ва қарорларни қабул қилиш учун ижро ҳокимиятларини аxборот ва маълумот билан таъминлаш;