Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирусдан вафот этганлар сони 720 кишидан ошди
Хитойда коронавируснинг янги тури туфайли келиб чиққан пневмониядан вафот этганлар сони 722 нафарга етди, 34 546 кишида касалланиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда «РИА Новости» мамлакат соғлиқни сақлаш идораларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Шу тариқа, қурбонлар сони бир кунда 88 кишига ортди. Бир кун олдин расмий равишда 636 нафар киши ҳаётдан кўз юмгани ҳамда 31,1 минг киши касаллангани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Янги ўлим ва касалланиш ҳолатларининг аксарияти 2019-nCoV коронавирусининг тарқалиш ўчоғи ҳисобланган Ухан шаҳри (Хубэй провинцияси)да қайд этилди. Хитойнинг бошқа провинцияларида яна бир неча киши ҳаётдан кўз юмгани айтилмоқда.
Аввалроқ, ОАВ коронавируснинг яна бир «айбдори» топилгани тўғрисида маълум қилганди.
Фото: REUTERS/Kham
Панголинлар янги турдаги коронавируснинг оралиқ эгаси бўлиши мумкин. Осиёда тансиқ овқат ҳисобланувчи ушбу сутэмизувчиларнинг гўшти орқали касаллик одамларга юққан бўлиши мумкин.
Reuters бу ҳақдаги янги маълумотни 7 февраль куни Жануби-Хитой қишлоқ хўжалиги университети ходимлари раҳбарлигидаги олимлар гуруҳи тадқиқотига асосланиб хабар қилди.
Мавзуга оид
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
21:17 / 07.06.2026