Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда коронавирус қурбонлари сони 1000дан ошди
Хитойда янги турдаги коронавирус келтириб чиқарувчи зотилжамдан бир кун ичида 108 киши вафот этди. Эпидемия бошлангандан бери қурбонларнинг умумий сони 1016 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, касалланганлар сони 2478 нафарга кўпайиб, 42638 нафарга етган.
Вирус тарқалиш маркази ҳисобланган Хубэй провинциясида 103 киши, Пекин ва Тяньцзин шаҳарларида ҳамда Хэйлунцзян, Аньхуэй, Хэнань провинцияларида бир кишидан вафот этган.
Айни вақтда мамлакат шифохоналарида 37 мингдан кўпроқ одам қолмоқда. Шу билан бирга, соғаяётган одамлар сони ҳам ортмоқда. Уларнинг сони бир кунда 716 нафарга кўпайиб, деярли 4 минг нафарга етди.
Шунингдек, Хитойда 27 нафар хорижликда коронавирус борлиги қайд қилинган. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар берди.
Улардан 3 нафари соғайиб кетган, 2 нафари вафот этган ва яна 22 киши шифохоналарда қолмоқда.
Таъкидланишича, Хитойда вирусдан бир америкалик ва бир япониялик вафот этган.
Мавзуга оид
10:55 / 17.07.2026
Трамп: Хитой 2020 йилги АҚШ сайловларига аралашган
09:25 / 17.07.2026
Қуёш панеллари ва қўйлар Хитойда чўлни қайта тирилтирди
22:31 / 16.07.2026
Хитойда ўта реалистик U1 одамсимон-ҳамроҳ роботи тақдим этилди
20:05 / 15.07.2026