Фанлар академияси Математика институтида илмий даража берувчи кенгашга тўлиқ мустақил ваколатлар берилади. Бу ҳақда Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.

2020 йил 1 апрелга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:

Фанлар академияси Математика институтида илмий даража берувчи кенгашга тўлиқ мустақил ваколатлар бериш;

мактаб, олий ўқув юрти, илмий муассасалар ўртасидаги яқин ҳамкорликни бирлаштирувчи яхлит тизимни шакллантириш;

мактаб ўқувчилари учун математика фанидан оддий ва тушунарли тилда ёзилган оммабоп дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш;

ҳар бир туман марказида математика фанига ихтисослашган мактаб ташкил қилиш ва ўқитувчиларга қўшимча устама ҳақи тўлашни жорий этиш;

хорижда ўтказиладиган илмий тадбирлар ва стажировкаларга ҳар йили 100 нафар олимларни юбориш назарда тутилади.

Масъуллар - Инновация вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.