Ўзбекистон | 15:24 / 13.02.2020
25881
2 дақиқада ўқилади

Uzbekistan Airways 15 йил ичида биринчи марта янги формани тақдим этди

Uzbekistan Airways 2020 йил 14 февралдан бошлаб йўловчилар диққатига учувчилар ва борткузатувчиларнинг янги формасини тақдим этади

Фото: Uzbekistan Airways

Самолёт экипажи қиёфасида кескин ўзгаришлар 15 йил ичида биринчи марта содир бўлди. Кийимлардаги асосий ранг қуюқ аквамарин ва терракота рангларидир. Қизлар учун икки хил рангли янги тўплам тақдим этилган. Пиджакнинг астарлари терракота рангида бўлиб, логотип тасвири туширилган. Аксессуарлар сифатида бош кийим, матоли ва чарм қўлқоплар, соч турмаги яратиш учун матоли эластик тасмаси ва икки хил рангдаги бўйин шарфлари киритилган. Безаклар шарқона услубда яратилган. Қишки ёмғирпўш-пальтоси ечиб олинадиган изоляцияланган астарга эга.

Эркак-борткузатувчи ходимлари учун тўплам қуюқ кулранг рангдаги уч қисмли костюм кўринишида, қуюқ аквамарин безаклари билан тақдим этилади. Бош кийим тўқ кул рангда кумуш безак билан безатилган.

Учувчилар учун костюмлар олдинги рангида қолдирилган. Брендли тугмалар ва эксклюзив галстуклар яратилди.

Мато турли иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда танланган.

Қайд этилишича, лойиҳада маҳаллий ва хорижий экспертлар иштирок этишган. Матоларни танлаш ва асосий тўпламнинг биринчи партиясини тикиш Туркиянинг Dress Best Uniforms компанияси томонидан амалга оширилди, улар Turkish Airlines (partial), Fly Dubai, Albaniya Airlines, Flyas авиакомпаниялари билан иш олиб боришган.

Мавзуга оид