Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда қўлбола усулда тайёрланган ўқотар қуролни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Сурхондарё вилоятида қўлбола усулда тайёрланган ўқотар қуролни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Фото: Тергов департаменти
2020 йил 31 январь куни Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан махсус тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Тадбир жараёнида Термиз туманида яшовчи 39 ёшли Р.С. қўлбола усулда ўзи ясаган ўқотар қурол ва 12 дона патронни жами 1 750 000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган ва ундан қурол ва патронлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, олиб қўйилган қўлбола қурол ва патронлар жанговар ҳолатда отиш учун яроқли эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.С.,га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 07.01.2026
Инфографика: сунъий йўлдошларга қарши қуролга эга давлатлар
18:10 / 15.12.2025
Тошкентда яшовчи шахс уйини таъмирлаш чоғида граната ва бошқа қуролларни топиб олди
01:22 / 07.12.2025
АҚШ Украинага кўпроқ қурол етказиб беришни ваъда қилди – ОАВ
09:44 / 04.12.2025