Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фирибгарлик содир этган ва қидирувда бўлган шахсга суд ҳукми ўқилди
Фуқаро 2019 йил 18 ноябрь куни ушланган, аммо тергов жараёнида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли эҳтиёт чораси алмаштирилган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган
2019 йил 25 октябрь куни Қарши шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фирибгарлик ҳолати юзасидан 53 ёшли Ф.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Ф.А. 37 ёшли Ш.Ч.нинг (аёл) ишончига кириб, унга 32.000.000 сўм эвазига ҳар бири 6 сотихдан бўлган иккита ер майдонини сотишни ваъда қилиб, фақат бир ер майдонини 16.000.000 сўм эвазига сотиб, иккинчи ер майдонини сотмасдан, 8.200.000 сўмини қайтариб, қолган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, шундай алдов йўли билан 60 ёшли А.А.ни ҳам алдаб, 16.000.000 сўм эвазига 6 сотих ер майдонини сотишни ваъда қилиб, пулларни олиб ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб яширинган.
Шу сабабли, 2019 йил 6 ноябрь куни Ф.А.га нисбатан қидирув эълон қилинган. Кўрилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Ф.А. 2019 йил 18 ноябрь куни ушланган, аммо тергов жараёнида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлиги сабабли унга нисбатан танланган "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси “муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат” эҳтиёт чорасига алмаштирилган ва жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
2020 йил 20 январь куни жиноят ишлар бўйича Қарши тумани суди томонидан Ф.А. айбдор деб топилиб, етказилган зарар қопланганлигини инобатга олган ҳолда унга 10 ой 24 кун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026