Ўзбекистон | 17:55 / 28.02.2020
3052
1 дақиқада ўқилади

Аёл кадрларни юқори дипломатик лавозимларга тайёрлаш тизимли йўлга қўйилмаган – Сенат

 Тошкент шаҳри Сенат ялпи мажлиси давом этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар берди. 

Фото: KUN.UZ

Қайд этилишича, унда Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов сўзга чиқди. У ўз нутқида ташқи ишлар соҳасидаги муаммоларга тўхталди.

“Ташқи ишлар вазирлигининг кадрлар захирасини шакллантириш, ротация тартиби, раҳбар дипломатик ходимларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари долзарблигича қолмоқда. Ўзбекистоннинг қатор дипломатик ваколатхоналарида узоқ давр мобайнида вакансиялар сақланиб келинмоқда. Очиқ ва шаффоф танлов ўтказиш бўйича топшириқ ҳали-ҳануз бажарилмаган.

Алоҳида ачинарли ҳол – бу аёл кадрларни юқори дипломатик лавозимларга тайёрлаш ишлари тизимли йўлга қўйилмаганлиги”, - деди Равшанбек Алимов.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид