Ҳодиса вақтида автобус ичида бўлганлардан бири Kun.uz’га маълум қилишича, Чимкентдан Екатеринбургга қараб йўлга чиққан автобус йўл музлаши туфайли ағдарилган, унинг ичида ўндан ортиқ ўзбекистонликлар бўлган.

Йўловчилар орасида жароҳатланганлар йўқ. Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари ташаббуси билан йўл транспорт ҳодисаси иштирокчилари меҳмонхонага жойлаштирилган. 

Ҳозирча, ушбу ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки Транспорт вазирлиги бирор бир муносабат билдирмаган.

Kun.uz ушбу ҳодиса тафсилотларини ўрганмоқда.

Бундан аввалроқ Қозоғистондаги маҳаллий нашрлар Ақтўбедаги ЙТҲ ҳақида маълумот бериб, автобусдаги йўловчиларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари эканини маълум қилганди.