Қорақалпоғистонда қўшниларнинг бир-бирини ҳақорат қилиши оғир оқибатларга олиб келди
Қорақалпоғистонда бир фуқаро иккинчисининг бош қисмига кетмон билан уриб тан жароҳати етказди
2020 йилнинг 25 февраль куни тахминан соат 11:00ларда Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги “Тинчлик” овулида 28 ёшли Г.Б. ва унинг қайнонаси 56 ёшли Г.Ш. қўшниси 36 ёшли Х.Д. билан ўзаро бир-бирларини ҳақорат қилиб жанжаллашган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал вақтида Х.Д.нинг эри 39 ёшли И.С. хотинининг ёнини олиш мақсадида, қўшниси Г.Б.нинг бош қисмига кетмон билан уриб унга тан жароҳати етказган, натижада Г.Б. шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
20:57 / 23.10.2024
Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди
21:29 / 27.09.2024