«Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида иш излаётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида»ги Низомда белгиланган талабларга биноан, «Amilee bahora» МЧЖ лицензиясини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди», дейилади вазирлик хабарида.

2019 йил декабрида Kun.uz сайтида бош офиси Самарқанд шаҳрида жойлашган «Amilee bahora» хусусий бандлик агентлиги фаолиятидан норози бўлган фуқаролар шикояти асосида суриштирув эълон қилинганди.

Материалда, фуқаролар хорижда ишлаш учун ушбу агентликка 25-30 млн сўмга қадар пул тўлагани, хорижда на ваъда қилинган ишга, на маошга эга бўла олмаган кўпчиликни ташкил этаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Хусусий бандлик агентлиги «қурбонлари»: Улар Европа орзусида эди, аммо «рейс» Регистонда ушланиб қолди