Январь-февраль ойларида экспорт кўрсаткичи бир йил олдингига қараганда 17,2 фоизга тушиб кетди – $292,45 млрд.
Импорт ҳажми эса кутилмалардан анча паст даражада – 4 фоизга камайди – $299,5. CNBC`нинг ёзишича, сўровномалар натижасида импорт 15 фоизга камайиши кутилаётган эди.
Ҳисобот даврида савдо балансидаги дефицит 7,09 миллиард долларни ташкил қилди. Бозор иштирокчилари эса бу рақам 24,6 миллиардга тенг бўлишини кутишганди.
Хитой ташқи савдосидаги қисқариш SARS-CoV-2 коронавируси тарқалиши, шу билан боғлиқ ҳолда мамлакатдаги Янги йил таътили муддатининг узайиши билан боғлиқ.
Эслатиб ўтамиз, республикада янги аниқланаётган касалланиш ҳолатлари сони аста-секин камая бошлаган, маҳаллий ҳукуматлар фавқулодда чораларни юмшатишга ўтишган.
Хитой Молия вазирлиги эпидемиологик ҳолатни бартараф этиш учун 10 миллиард доллар ажратишга қарор қилган.


















