Уй сотиб олишда ёрдам бериш эвазига 37 305 000 сўм олган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Янги қурилаётган хонадонларни сотиб олишда ёрдам беришини айтган шахс ўз ваъдасининг устидан чиқмади
2019 йилнинг июль ойида Андижон вилояти Асака туманида яшовчи 43 ёшли Б.Т. Жалақудуқ тумани яшовчи 38 ёшли И.А.га Тошкент шаҳрида янги қурилаётган хонадонлардан бирини сотиб олишда ёрдам беришини айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бу шахс ундан жами 37.305.000 сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, ҳозирги кунга қадар қайтармаётганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан (фирибгарлик) жиноят иши қўзғатилган.
Б.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ҳозирда етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
18:45 / 21.11.2022
Алданиб қолманг: Telegram'да аҳолига пул тарқатилаётгани ҳақида ёлғон хабар айланиб юрибди
11:42 / 07.11.2022
“Мафкурасига эскилик сарқити ўтириб қолганларнинг иши” — ХТВ матбуот котиби билан Жалақудуқдаги воқеа ва мактаб муаммолари ҳақида суҳбат
23:11 / 01.02.2022
Жалақудуқ туманидан топилган чақалоқ жасади: тафсилотлар
10:16 / 31.01.2022