Еврокомиссия раҳбарининг таъкидлашича, коронавирусдан зарар кўрган корхоналарга давлат ёрдамини тақдим қилиш қоидалари максимал даражада енгиллаштирилади.

“Коронавирус Европа Иттифоқи иқтисодиёти учун кучли шок бўлди, бироқ у узоқ давом этувчи зарар етказмаслиги керак. Европа Иттифоқида коронавирус тарқалишини тўхтатиш имконсиз, фақатгина уни секинлаштириш мумкин. Бунинг учун Европа Иттифоқи иқтисодий ҳаётини секинлаштириш зарур бўлади”, деб айтган фон дер Ляйен Брюсселдаги матбуот анжуманида.    

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи коронавирусга қарши курашда қатъиятли, бирдам ва уйғунликда ҳаракат қилиши лозим.