Барча ОТМлар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида 16 мартдан эътиборан ўқиш тўхтатилиб, ўқувчи-талабалар икки ҳафта муддатга (ҳозирча) таътилга чиқарилади.

Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар талабалари турар жойлари (ТТЖ)дан талабалар доимий яшаш жойларига юборилади.

Бошқа вилоятлардан келиб, Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар автобус, поезд ва самолётларда доимий яшаш жойларига қайтиши учун қуйидаги манзилларда имтиёзли чипталар сотилиши йўлга қўйилади:

  • ЎзМУ
  • вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
  • Тошкент тиббиёт академияси ТТЖ ва ўқув биноси
  • Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти ТТЖ
  • Тошкент давлат педагогик университети ТТЖ.

Тошкентдан уйга қайтувчи талабалар учун чегирма берилади

ОТМларда мавжуд модуллар профессор-ўқитувчилар томонидан тегишли контент билан тўлдирилади ва таълим масофавий шаклда амалга оширилади.

Вазирликда, ОТМларда (проректорлар, факультет деканлари, мураббийлардан иборат) штаблар тузилади ва талабаларнинг таътилга чиқиши билан боғлиқ ташкилий ишлар мувофиқлаштириб борилади.

Таълимнинг сиртқи шаклида таҳсил олаётган талабалар ҳамда малака ошириш курсларига жалб қилинган ўқитувчилар учун таълим онлайн шаклда ташкил қилинади.

Ҳар қандай оммавий тадбирлар (конференциялар, Наврўз байрами ва б.) ўтказиш тақиқланади, ОТМ