Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда икки суткадан буён коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмади
Хитойда ўтган икки сутка давомида коронавирусга чалинган 39 киши қайд этилди, уларнинг барчаси хориждан келганлардир, деб хабар берди Хитой соғлиқни сақлаш қўмитаси.
Хабарда таъкидланишича, Хитойнинг ўзида касаллик юқтириш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмади.
Мамлакатда декабрдан буён 3248 киши коронавирус қурбони бўлди, касалликка чалиниш билан боғлиқ 80967 та ҳолат қайд этилган.
Мамлакат тиббиёт муассасаларида 6,6 мингга яқин киши даволанмоқда.
Шу билан бирга, 71 мингдан ортиқ киши тузалган ва уларга уйларига жавоб берилган.
Аввалроқ давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси бошлиғи, давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонга Хитойдан мутахассислар келиши ҳақида маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев хитойлик мутахассисларни махсус рейс билан Ўзбекистонга олиб келиб, профилактика тадбирлари бўйича маслаҳат ва кўмак олиш бўйича топшириқ берган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026