Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда коронавирусга қарши дори синовдан муваффақиятли ўтказилди
Олимлар ушбу натижани тасдиқлаш учун кенгроқ миқёсдаги клиник тадқиқотлар ўтказилиши кераклигини қайд этишмоқда.
Франциялик олимлар SARS-CoV-2 коронавирусига қарши дори воситасининг клиник тадқиқотлари натижаси муваффақиятли бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда International Journal of Antimicrobial Agents нашри хабар берди.
Француз олимлари гидроксихлорохиннинг коронавирусга алоҳида ва азитромицин антибиотиги билан биргаликдаги таъсирини ўрганишди. Тадқиқотлар Марсель университетининг Méditerranée Infection госпиталидаги юқумли касалликлар шифохонасида ўтказилди.
Тадқиқотларда COVID-19 симптоми бўлган ва симптомлар бўлмаган 36 киши иштирок этди. Беш кун давомида янги дори воситасини қабул қилган олти беморда коронавирус тести салбий чиқди, яъни уларнинг барчаси тузалди.
Олимлар ушбу натижани тасдиқлаш учун кенгроқ миқёсдаги клиник тадқиқотлар ўтказилиши кераклигини қайд этишмоқда.
Март ойи ўрталарида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакцинанинг 41 «номзоди»ни рўйхатга олганди.
Мавзуга оид
10:08
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
20:14 / 31.05.2026