Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкекда комендантлик соати жорий этилмоқда
Қирғизистон президентининг фармонига кўра, Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари ҳамда Ўш ва Жалолобод областларининг учта районида 25 март эрталаб соат 8дан фавқулодда ҳолат жорий этилади ва 15 апрелгача давом этади.
Фото: 24.kg
Қирғизистон пойтахти коменданти, республика ички ишлар вазирининг ўринбосари Алмазбек Орозалиев Бишкекда комендантлик соати жорий этилишини маълум қилди.
"25 март соат 20дан комендантлик соати амал қилиши бошланади", - деди у.
Орозалиевнинг сўзларига кўра, пойтахтда эрталаб соат 7гача аҳоли ва транспорт ҳаракати тақиқланади.
У шунингдек, шаҳарда бўлиб турган мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан бўлган аҳолисини Бишкекни яқин соатлар ичида тарк этишга чақирди. Маълум қилинишича, акс ҳолда уларга нисбатан чора кўрилади.
Комендантлик соати вақтида шифокорлар, ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга махсус рухсатномалар тақдим этилади.
Қирғизистон президентининг фармонига кўра, Бишкек, Ўш ва Жалолобод шаҳарлари ҳамда Ўш ва Жалолобод областларининг учта районида 25 март эрталаб соат 8дан фавқулодда ҳолат жорий этилади ва 15 апрелгача давом этади.
Маълумотларга кўра, ҳозиргача мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 42та ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
15:22 / 16.04.2026
Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил этилади
10:36 / 15.04.2026
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026