Бош прокурорга янги ўринбосар тайинланди
Шавкат Раҳимов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари лавозимини эгаллади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда маҳкама хабарида айтилган.
Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 23 мартдаги фармонига асосан Шавкатжон Жўраевич Раҳимов Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ш.Раҳимов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг ўрталарида Ўзбекистон Республикаси бош прокурорига икки ўринбосар — биринчи ўринбосар ва Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори - бош прокурор ўринбосари тайинланганди.
Мавзуга оид
11:56 / 09.06.2021
2 йилда 120 минг гектардан зиёд ер талон-торож бўлган ёки ҳокимлар томонидан мақсадсиз бериб юборилган
15:49 / 23.04.2021
«Текширувчи ҳам, текширилувчи ҳам битта тузилмада» — Ниғматилла Йўлдошев инспекциялар мустақил эмаслиги ҳақида
14:18 / 23.04.2021
2020 йилда 106 минг гектар ер ҳокимликлар томонидан ноқонуний ажратилган – Бош прокуратура
23:28 / 17.07.2020