Марказий банк бошқарма бошлиғи Ҳусанхўжа Обидов 4 апрель куни брифингда шу саволга жавоб берди.
«Банклар томонидан республика миқёсида жами 5 мингдан ортиқ банкомат жойларга ўрнатилган бўлиб, улардан 948таси cash in/out функцияли банкоматлар ҳисобланади.
Уларнинг 548 донаси — Uzcard тизими банкоматлари, 400таси — «HUMO» тизими банкоматлари.
Мазкур банкоматлар орқали мижозлар нақд пул маблағларини банк карталарига кирим қилиш имкониятига эга», – деган Обидовнинг жавобини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълумот учун, Марказий банк расмий сайтининг тегишли саҳифасидан энг яқин банкомат қаердалигини ва унда «cash-in» функцияси бор-йўқлигини билиб олиш мумкин.
Карантин даврида блокланиб қолган банк карталари онлайн мурожаат орқали блокдан чиқарилади – МБ


















