Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон аҳолиси карантин сабабли 30 йил ичида илк бор Ҳимолойни кўра олди
Ҳиндистонда коронавирус тарқалиши олдини олиш учун 23 мартдан киритилган карантиндан кейин экологик вазият анча яхшиланди.
Фото: Twitter @gauravbhanu89
Бунинг исботи сифатида Панжоб штати аҳолиси карантин вақтида ҳаво тозалангани сабабли узоқ йиллар давомида илк бор Ҳимолой тоғларини кўра олганини айтиш мумкин.
Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди.
Тоғлардан 200 км узоқликда жойлашган Жаландхор шаҳри ва унинг ён атрофидаги аҳоли вакиллари ижтимоий тармоқларда тоғнинг суратлари билан бўлишиб, уни ўнлаб йиллар давомида кўра олишмаганини таъкидлаб ўтишган.
“Ҳаво тозалангани сабабли 30 йил ичида илк бор Ҳимолойни аниқ кўра олдим. Бу ажойиб”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири Манжит Канг.
Ҳаво ҳудудда саноат корхоналари ва автомобиллар ҳаракатланиши тўхтагандан кейин яхшиланган. Ҳиндистоннинг экологияни назорат қилиш марказий кенгашининг таъкидлашича, карантин чоралари киритилишининг биринчи куниёқ ҳаво 44 фоизга тозаланган. Карантиннинг бир ҳафтаси ичида эса мамлакатнинг 85 та шаҳрида экологик вазият яхшиланган.
Аввалроқ Италиянинг Венеция шаҳридаги каналлар карантин вақтида тиниқ кўринишга келгани маълум қилинганди. Уларда балиқларни ва ҳаттоки дельфинларни кўриш мумкин бўлган.
Мавзуга оид
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
11:26 / 09.02.2026
Тошкентда боғчалардаги “карантин” ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:26 / 07.02.2026