Япония расмийлари БМТ билан ҳамкорликда фавипиравир (бошқа бир номи авиган) препаратини COVID-19га чалинган беморларни даволашда қўллаш учун 20дан ортиқ давлатга етказиб беришни бошлаш арафасида.
«Бу препаратнинг самарадорлигини текшириш юзасидан халқаро ҳамкорликни кучайтиришни истаймиз», деди Япония ташқи ишлар вазири Тошимицу Мотэгу 7 апрель кунги брифингда.
Шу куни АҚШ Озиқ-овқат ва дори воситалари бошқармаси (FDA) коронавирус беморларини даволашда авиганни қўллаб кўришга рухсат берди.
Бу дорининг коронавирусга қарши самарадорлигини Хитой март ойидаёқ тасдиқлаган эди. Уҳан ва Шенжень шаҳарларидаги 340 бемор иштирокида ўтказилган клиник синовлардан яхши натижалар олинган.
Хусусан, шу дори берилган Шенжендаги беморлар ўртача 4 кунда, ҳеч қандай дори ичмаган пациентлар эса ўртача 11 кунда соғайган. Қолаверса, авиган қабул қилган беморларнинг 91 фоизи рентген қилиб кўрилганида ўпкасининг ҳолати яхшилангани кузатилган. Таққослаш учун, худди шундай ҳолат ҳеч қандай дори ичмаган беморларнинг 62 фоизида қайд этилган.
«Препарат юқори даражада хавфсиз ва яққол даволаш самарасига эга», деганди Хитой Илм-фан ва технологиялар вазирлиги расмийси Жанг Ксинмин март ойи ўрталарида.
Аммо, The Guardian хабарига кўра, айрим манбалар дори оғир аҳволдаги беморларга ёрдам бера олмаслигини айтмоқда.
«Авиганни 70-80 кишига бериб кўрдик, вирус организмда кўпайиб кетишга улгурган ҳолатларда у қадар ҳам юқори самара бермаяпти», деган Япония соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манба.
Шу боисдан препаратни фақатгина риск гуруҳидаги беморлар – қариялар ва сурункали касаллиги бор кишиларга бериш кўзда тутилмоқда.
22 мартга келиб, Италия ҳам авиганни беморларда синаб кўришни

















