Жаҳон | 01:01 / 12.04.2020
50197
1 дақиқада ўқилади

АҚШ коронавирусдан ўлимлар сони бўйича дунёда биринчи ўринга чиқди

Коронавирус юқтирганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда 514 мингдан ортиқ кишида ушбу касаллик аниқланган.

Фото: Reuters

АҚШ коронавирус инфекциясидан ўлимлар даражаси бўйича Италияни ортда қолдирди ва дунёда биринчи ўринга чиқди. Бу ҳақда пандемия  тўғрисида реал вақт режимида статистик маълумотлар берувчи Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари дарак бермоқда.

11 апрель соат 23.30 ҳолатига кўра, АҚШда 19 882 киши, Италияда эса 19468 киши вафот этган.

Аввалроқ АҚШда пандемия бошланганидан буён энг юқори ўлим даражаси қайд этилганди - бир суткада 2 мингдан ортиқ киши. Энг кўп ўлим ҳолатлари Нью-Йорк, Мичиган, Иллинойс ва Нью-Жерси штатларида юз берган.

Коронавирус юқтирганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда 514 мингдан ортиқ кишида ушбу касаллик аниқланган. Иккинчи ўринда Испания (161 мингдан ортиқ.), учинчи ўринда эса Италия (152 мингдан ортиқ) турибди.

Кеча биргина Нью-Йорк штатидаги коронавирусга чалинганлар сони Испаниядагидан ҳам ошиб кетгани хабар қилинганди.

 

Мавзуга оид