АҚШнинг бош инфекционисти мамлакат санитария чекловларини бекор қилишга тайёр эмас деб ҳисобламоқда
Аввалроқ АҚШ молия вазири Стивен Мнучин маъмурият коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган санитария чекловларини 1 майдан бекор қилиш имкониятини кўриб чиқаётганлигини маълум қилганди.
Қўшма Штатлар COVID-19 юқиш ҳолатларини назорат этиш борасида ҳозирча етарли имкониятларга эга эмас, шу боис пандемия сабабли киритилган санитария чекловларини бекор қилишга ҳали эрта. Бу ҳақда АҚШ аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи Associated Press агентлигига берган интервьюсида айтди.
"Бизга тўлалигича суяниш мумкин бўлган самаралироқ нарсага эга бўлиш талаб қилинади. Аммо бунга ҳали эришмадик", - АҚШнинг бош инфекционисти.
У АҚШ маъмуриятининг май ойи бошида бутун мамлакатда ёки бир нечта штатда санитария чекловларини бекор қилиш умидини "жудаям оптимистик" деди.
"Ортга қадам ташлашимиз билан инфекция яна тарқалишни бошлашига кафолат бераман", - деди Фаучи.
Оқ уй миллий иқтисодий кенгашининг раҳбари Лоуренс Кадлоу Fox Business телеканалига берган интервьюсида АҚШ президенти Дональд Трамп яқин икки кун ичида мамлакатда коронавирус пандемияси натижасида тўхтаб қолган корхоналарнинг фаолияти қайта тикланиши борасида муҳим баёнот билан чиқишини айтди.
"Бир неча кун ичида президент бу борада муҳим баёнот билан чиқади. Биз халқ, ўрта синф, оилалар, кичик корхоналар хавфсизликни таъминлаш шароитида имкон борича тезроқ ишга қайтишини истаймиз", - деди Кадлоу.
Аввалроқ АҚШ молия вазири Стивен Мнучин маъмурият коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган санитария чекловларини 1 майдан бекор қилиш имкониятини кўриб чиқаётганлигини маълум қилганди.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумотига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 584 мингдан ошган, 24 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024