Ўзбекистон | 16:35 / 19.04.2020
9604
2 дақиқада ўқилади

ИИВ: Карантин қоидалари бузилганда автомашина жарима майдонига қўйилиши қонуний ҳисобланади

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати карантин даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун уларни жарима майдончасига жойлаштириш масаласи юзасидан тушунтириш берди.

АОКАда Ички ишлар вазирлиги иштирокида брифинг чоғида вазирлик матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов депутат Расул Кушербаевнинг карантин қоидаларини бузган автортанспорт воситалари нима учун жарима майдонига олиб борилаётгани бўйича саволига изоҳ берди.

«Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарори билан республика Махсус комиссиянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий, деб белгиланиб қўйилган.

Шундан келиб чиқиб, Махсус комиссия қарорлари қонуний кучга эга ҳисобланади. Махсус комиссиянинг 4 апрелдаги 16-сонли баёнида карантин талабларининг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда махсус рухсатномаси мавжуд бўлмаган ҳолда ҳаракатланаётган автотранспорт воситаларини ҳуқуқбузарлик давом эттирилишига йўл қўймаслик мақсадида, истисно тариқасида ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан карантин даврида белгиланган тартибни бузганлиги учун транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб турилиши белгиланган», дея ахборот берди Ғиёсов. 

Муҳаббат Маъмирова
Тайёрлаган Муҳаббат Маъмирова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид