Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Микрочип куйиб қолиши эҳтимоли бор» – пластик карталарни дезинфекция қилишда эътиборли бўлиш кераклиги айтилди
Пандемия даврида пластик карточкаларни дезинфекция қилиш муҳим, аммо буни тўғри амалга ошириш керак.
Фото: 123RF
Марказий банк департамент директори ўринбосари Акмал Назаров 22 апрель кунги брифингда шу ҳақда тавсия берди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.
«Банк картасидан ҳар сафар фойдалангандан сўнг уни дизенфекция қилиш жуда муҳим, лекин ўткир кимёвий воситалар, масалан, ацетон, қурилишда ишлатиладиган разбавитель ёки 96 фоизли спирт билан банк картасини тозаламаган маъқул.
Чунки бундай воситалар банк картаси устидаги рақам, амал қилиш муддати ва карта сақловчисининг фамилия, исми-шарифи билан боғлиқ реквизитларини ўчириб юбориши мумкин.
Ёки таъсири кучли воситалардан фойдаланиш банк карта микрочипининг куйишига сабаб бўлиб, картани яроқсиз ҳолга келтириши эҳтимоли ҳам бор.
Шунинг учун банк картасини дорихоналарда сотиладиган оддий антисептик воситалар ёрдамида дезинфекциялаш тавсия этилади», – деди Акмал Назаров.
Мавзуга оид
18:43 / 23.12.2025
Тадбиркорларга ишлаб чиқариш қувватини оширишга нималар тўсқинлик қиляпти?
20:36 / 19.12.2025
Марказий банк 4 та банкни жаримага тортди
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025