Мазкур масалада Маданият вазирлиги ҳам ўз расмий муносабатини билдирди:

«Бухоро шаҳридаги Хўжа Калон масжиди ва минораси 1573–1579 йилларда қурилган бўлиб, маданий мерос рўйхатига киритилган объектдир.

Ҳозирги кунда ёдгорлик олдида жойлашган ҳовузни таъмирлаш ишлари Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилмоқда. Аммо тартибга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жойлашган барча моддий маданий мерос объектларидаги ишлар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг махсус рухсатномаси билан амалга оширилиши зарур.

Маданий мерос департаментининг Илмий-эксперт Кенгашига ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда, Кенгашнинг хулосасига кўра тиклаш ишларини олиб бориш мумкин.

Воқеа юзасидан Маданий мерос департаменти ўрнатилган тартибда ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этади».

Бир жиҳатни қайд этиш керакки, маданий мерос рўйхатига киритилган қадимий масжид ва минора бузилаётгани йўқ. Бино олдидаги ҳовуз бузилган. Бузилган ҳовуз бетондан тиклангани кўриниб турибди ва у аниқ қадимий эмас.

Kun.uz бу борада Бухоро шаҳридаги қадимий осори атиқалар реставрацияси билан шуғулланиб келган «Арк» фирмаси раҳбари Зоиршоҳ Қиличевнинг фикрлари билан қизиқди.

— Қайд этиб ўтиш жоиз, Хўжа Калон масжиди олдида қадимда ҳовуз бўлган. Бироқ 1950-йилларда бу ҳовуз бузиб юборилиб, ўрни тўлдирилиб боғ қилинган. Кейин Ленин ва Сталиннинг ҳайкали ўрнатилган эди. Ҳайкаллар олиб ташлангач, боғ қолган эди. 1990-йилларнинг охирида ҳовуз шошилинч равишда қайта тикланган.

З.Қиличевнинг айтишича, Бухоро шаҳри қатор йиллардан буён ёмғир мавсумида сув тошқинига дучор бўлиб келмоқда. Жумладан, Хўжа Гавкушон масжиди ҳудудини ҳам бир неча марта сув босган. Бу эса ҳар йили баҳор ва куз фаслларида қадимий бинолар пойдеворини сув босиши ва чўкишига олиб келмоқда. (Масалан, Чор минор ансамблини