Жиззах ИИБ ходимлари 300дан ортиқ сардобаликка ўз уйларидан жой беришди
Қўшни вилоятимизда содир бўлган бу нохуш ҳолат барчамизни ташвишга солди, дея Kun.uz`га хабар бермоқда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Шу сабабли Сардоба ва Оқолтин туманларидан эвакуация қилинган аҳолининг 300дан ортиғи Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ходимларининг шахсий ташаббуси билан уларнинг хонадонларига жойлаштирилган.
«Меҳмонлар ётоқ жой, иссиқ озиқ-овқат ҳамда бошқа кундалик зарурий ашёлар билан тўлиқ таъминланган», – дейилади хабарда.
Вазиятни ҳисобга олган ҳолда аҳолини тинч ҳудудларга эвакуация қилиш тадбирларини ташкиллаштириш бўйича Жиззах вилояти ИИБ ҳузурида тезкор штаб ташкил қилинган.
Эвакуация қилинаётганлар асосан Мирзачўл, Дўстлик, Арнасой, Пахтакор, Шароф Рашидов туманлари ҳамда Жиззах шаҳридаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилмоқда.
Қўшимча қилинишича, қутқарув ишлари учун Арнасой тумани ИИБ ходимлари томонидан 15дан ортиқ моторли қайиқлар етказилган.
Маълумот учун, айни пайтда кўплаб вилоятлардан Сирдарё ва Жиззах вилоятларига озиқ-овқат, кийим-кечак, кўрпа-ёстиқ кабилар, қурилиш материаллари юборилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024
Жиззахда қарийб 800 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фуқаро аниқланди
08:30 / 28.10.2024
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашди
22:09 / 14.10.2024