АҚШда коронавирус бўйича муҳим кашфиётни эълон қилиш арафасида турган олим ўлдириб кетилди
АҚШда ўз уйида коронавирусни ўрганиш билан шуғулланган олим Бин Лю ўлдириб кетилди. Эҳтимолий қотил ҳам жиноят жойи яқинида ўлик ҳолда топилган.
Бу ҳақда Питтсбург шаҳри полициясига таяниб People нашри хабар берди. Микробиолог олим Питтсбург университетида ишлаган.
Келиб чиқиши хитойлик бўлган 37 ёшли олим коронавирус негизида ётган ҳужайра механизмлари ва вирус асоратларининг ҳужайра асосларини ўрганган. Профессор ҳамкасбларининг таъкидлашича, олим ўлими олдидан коронавирус бўйича муҳим кашфиётни эълон қилиш арафасида турган.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилининг айтишича, олим жасади 2 май куни боши ва бўйнидан ўқотар жароҳатлар билан топилган. Жиноят жойи ноодатий кўринишда бўлган, шу сабабли полиция жиноятнинг саҳналаштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни билдирган.
Олимнинг уйи яқинида қўйилган автомобилда Хао Гу исмли эркакнинг жасади топилган. Дастлабки тахминларга кўра, қотилликни айнан шу кимса содир этган ва сўнгра ўз жонига қасд қилган. Қотиллик сабаби номаълумлигича қолмоқда. Таъкидланишича, олим ва қотил таниш бўлган.
Мавзуга оид
14:32
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024